Американинг Facebook компанияси Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг аккаунти блокланишини унинг АҚШ санкциявий рўйхатига киритилгани билан изоҳлади, деб ёзади «РИА Новости».
Ижтимоий тармоқ аниқлик киритишича, савдо-иқтисодий чекловлар унга нисбатан амал қилади. «Шу муносабат билан Facebook’да ушбу шахснинг аккаунтларини деактивация қилиш бўйича юридик мажбурият бор», — дейилади компаниянинг расмий изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь, чоршанба куни АҚШ расмийлари инсон ҳуқуқлари поймол этилишига алоқадор шахслар ўрин оладиган «Магнитский рўйхати»га Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни киритгач, 23 декабрга ўтар кечаси унинг Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ишлашдан тўхтади.
Instagram ва Facebook’даги аккаунтлари ўчириб ташлангач, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бошқа ижтимоий тармоқ — Mylistory’га ўтганини эълон қилди.
Изоҳ (0)