Сурия президенти Башар Асад билан ҳамкорлик қилиб бўлмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Тунисга ташрифи давомида маълум қилди, деб хабар беради EADaily.
«Асад билан Сурияда ҳамкорлик қилиш мумкин эмас. Нега дейсизми? Чунки ўзининг миллионга яқин фуқаросини ўлдирган киши билан ҳамкорлик қилиш мумкин эмас», — деди Эрдўғон.
Шу билан бирга, ноябрь охирида Туркия президенти Анқаранинг Дамашқ билан муносабатлари йўқлиги, бироқ эҳтимолий сиёсий алоқалар учун очиқ қолишини билдирганди.
Изоҳ (0)