Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ёрдамчиси Москвада унга нисбатан ўғрилик содир этилгани ҳақида полицияга мурожаат қилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар берди.
Ҳасайн Қодировнинг полицияга маълум қилишича, 26 декабрь куни кечки пайт номаълум шахс Mercedes автомобилининг ойнасини синдириб, унинг ичидан пули бор сумка, iPhone 6 ва iPad’ни олиб кетган. Моддий зарарнинг умумий қиймати 600 минг рублни (10400 доллар) ташкил қилган.
Изоҳ (0)