Санкт-Петербургдаги «Перекрёсток» супермаркетида 27 декабрь, чоршанба куни кечки пайт рўй берган портлаш қотилликка қасд сифатида талқин қилинмоқда. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
Теракт тахмини кўриб чиқилмаётгани билдирилмоқда.
Жиноий иш «Икки ва ундан ортиқ шахсни умумхавфли усул билан ўлдиришга қасд» моддаси бўйича қўзғатилди. Мазкур қасдга ким нишон бўлгани маълум қилинмади.
ОАВ портлаш кучи тротил эквивалентида 200 граммга тенглиги, портлашдан сўнг қўлбола бомба элементлари бўлиши мумкин подшипник шарчалари топилганини хабар қилди.
Изоҳ (0)