Барбадосда хонанда Рианнанинг амакиваччаси Тейвон Кэйсин Аллейн вафот этди, деб хабар беради Nation News.
Тейвон Кэйсин Аллейн Сент Майкл округида 26 декабрь куни соат 19:00 атрофида ўлдирилган. Аллейн ўз уйи яқинидаги йўлдан кетаётган эди, шу пайт номаълум шахс унга яқинлашиб, бир неча маротаба ўқ узган ҳамда воқеа жойидан яширинган.
Жабрланувчи оғир тан жароҳати олган боис шифохонада вафот этди. У 21 ёшда эди. Полиция тергов-суриштирув ишларини бошлаган. Рианна қариндошининг ўлимига Instagram’даги саҳифаси орқали муносабат билдирган. Хонанданинг сўзларига кўра, Аллейннинг ўлимидан бир кун аввал улар Рождествони бирга нишонлаган эди.
«Жойинг жаннатдан бўлсин, ука! Кеча сен қучоғимда эдинг. Бу сўнгги марта бўлганига ишонгим келмаяпти», — деб ёзган хонанда ўз саҳифасида.
https://www.instagram.com/p/BdMLSMTDO5i/?taken-by=badgalriri
Изоҳ (0)