Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида испаниялик машҳур қўшиқчи Энрике Иглесиас 28 декабрь куни концерт дастурини тақдим қилади. «Истиқлол» санъат саройининг директори Исроил Ғуломовнинг журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилишича, Энрике Иглесиаснинг концерт дастурига билетлар сотувга чиқмайди.
Энрике Иглесиас 28 декабрь куни бўлиб ўтадиган концерт дастурининг билетлари сотувга чиқмайди. Барча томошабинлар таклифнома асосида концертда меҳмон бўлишади. Дастур таклифномалари ҳақидаги батафсил маълумотни яқин соатларда маълум қиламиз.Маълумот учун, «Истиқлол» санъат саройи 3932 нафар томошабинга мўлжалланган.Исроил Ғуломов, «Истиқлол» санъат саройи директори
Эслатиб ўтамиз, Энрике Иглесиаснинг 28 декабрда «Истиқлол» санъат саройида концерт бериши муносабати билан Обид Асомовнинг уч кунлик «Сизларни соғиндим» номли концертининг бир куни 2018 йилга кўчирилган эди.
Изоҳ (0)