Америкалик олимлар ётган ёки ўтирган ҳолатда оёқларда ёқимсиз ҳиссиётлар пайдо бўлиши билан тавсифланадиган безовта оёқлар синдроми аёлларда юрак-қон томир касалликларидан ўлиш бўйича катта риск борлиги билан боғлиқ, деган хулосага келди, деб ёзади MedicalXpress.
Олимлар ўртача ёши 67 ёш бўлган 57 417 нафар аёл иштирокидаги Nurses’ Health Study тадқиқоти маълумотларини ўрганиб чиқди. 2002 йилдан бошлаб ҳар икки йилда кўнгиллиларга сўровнома жўнатилган бўлиб, унда улар саломатлиги ҳақида ёзган, шу жумладан уларда безовта оёқлар синдроми, шунингдек, юрак-қон томир тизими касалликлари кузатилган-кузатилмаганига аниқлик киритган. Ўн йил ичида 6448 та ўлим қайд этилган.
Маълум бўлишича, безовта оёқлар синдроми ташхиси қўйилган аёлларда юрак-қон томир касалликларидан вафот этиш риски бундай синдром бўлмаган аёллардагидан кўра 43 фоизга баландроқ бўлган.
Изоҳ (0)