АҚШнинг қариш муаммолари бўйича миллий институти олимлари очлик билан даволаш мия ишини яхшилашини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимлар маълум вақт оралиғида озуқадан узилган мушакларнинг мия ҳужайралари кўпроқ озуқа олганларидан кўра тезроқ ўсганини аниқлаган.
Тадқиқот муаллифларидан бири Марк Мэттсоннинг сўзларига кўра, бу қобилият эволюция жараёнида ишлаган бўлиши мумкин, чунки одамнинг аждодлари ёввойи табиатда баъзан оч қолишига тўғри келган. Озуқага етишгач, организм мия ўсишини тезлаштириш учун ундан фойдаланган.
Олимнинг фикрича, бу ҳодиса миянинг нейротрофик омили билан боғланган бўлиши мумкин. Бу оқсил нейронлар ва синапслар ўсишини тезлаштирган ҳолда одамнинг ўқиш ва эслаб қолиш қобилиятига таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, ёш ўтган сари у камайиб боради.
Бироқ очликнинг инсон ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши ҳақида гапиришга эрта, чунки тажрибалар ҳали якунига етгани йўқ.
Изоҳ (0)