• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Звезда» телеканали Малайзия Boeing’ини украиналиклар уриб туширганини исботлашга уринмоқда

    «Звезда» телеканали 7 декабрь куни ўзини Украина зенит-ракета қўшинлари ҳарбий қисми қўмондонлик пункти собиқ раҳбари деб атаган Юрий Батурин билан интервьюни намойиш этди. Батурин 2014 йилнинг 17 июлида Донбасс осмонида ҳалокатга учраган Малайзия Boeing’и Украина «Бук»идан уриб туширилганлиги, ракета Зарошченское қишлоғидан отилган деган хулосага келгани ҳақида ҳикоя қилади. Ўнлаб нашрлар Украинанинг собиқ зобити баёнотлари ҳақида янгиликлар ёзди. «Звезда» Батурин ҳақида октябрда ҳикоя қилган эди, бироқ кейинроқ унинг сўзларига асосланган қайдлар сайтдан ўчирилди. Meduza ўчирилган қайдлар ва янги материални ўрганиб чиқди ва улар ёрдамида ҳалокат вазиятлари расмий текшируви натижаларини рад этиш эҳтимолдан йироқ эканлигига аниқлик киритди.

    Фото: «Звезда»

    Фото: «Звезда»

    Юрий Батурин интервьюсида нима дейди?

    Батурин уриб туширилган Boeing ҳақида қандай билганлиги ҳақида:

    2014 йилнинг 17 июлида у Харьков яқинидаги А-1215 ҳарбий қисмидаги қўмондонлик пунктида эканлигида, MH-17 рейси радарлардан ғойиб бўлганлигини шахсан кўрган. Бир неча кундан сўнг қўмондонлик пунктига шатакчилар колоннаси келган. Улар Украина Қуролли кучлари 156-зенит-ракета полки техникаси, жумладан, «Бук» ЗРКни олиб келаётган эди. Улар бу қисмда вақтинча — дам олиш ва техникани тартибга келтириш учун тўхтаган. Батурин ҳайдовчилар билан гаплашиб, улар «Бук»ни Донецк вилоятининг Зарошченское қишлоғидаги янги базага кўчириш билан шуғулланганлигини билиб олган (Батуриннинг сўзларига қараганда, уларга колонна қайтиш йўлида кирган).

    Батурин ўз хулосалари ҳақида:

    Boeing’ни гўёки украиналик ҳарбийлар уриб туширганлиги қуйидаги икки омилдан келиб чиқади. Мана унинг сўзлари:

    «Бутун дунё матбуоти деярли бир вақтнинг ўзида ва бир хил сўзлар билан Россия фуқаролик самолётини уриб туширганлигини жар солмоқда, шу пайтда янги базага кўчириш билан шуғулланаётган колонна етиб келади. Фақат аҳмоққина хулоса қилмайди».

    Собиқ зобит айнан ўшанда у уят ва оғриқни ҳис қилганлиги ва хизматдан бўшаш ва кўчиб кетишга (Россияга) қарор қилганлигини маълум қилади. У «Алмаз-Антей» концернининг Boeing’ни Украинанинг «Бук» комплекси уриб туширганлиги ҳақидаги хулосасига қўшилишини билдиради.

    Қайдларнинг қайси қисми ўчирилган?

    Қуйидаги учта қайд 2017 йилнинг 6 октябрида чоп этилган эди. Мана уларнинг сақланиб қолган нусхаси:

    - Украина Қуролли кучлари майори, MH17 йўқ қилиниши собиқ гувоҳи Россиядан бошпана сўраган

    - Россияга кўчиб ўтган майор Boeing MH17 қандай уриб туширилганлиги ҳақида сўзлаб берди

    - Украина Қуролли кучлари майори Boeing MH17 ни ўққа тутган Украина «Бук»лари ҳаракатланиш траекториясини сўзлаб берди

    Ушбу қайдларда Батурин Россиядан бошпана сўрагани, чунки Boeing ҳалокати ҳақидаги маълумотларни яшира олмагани — радарларнинг объектив маълумотлари унга ҳаво кемаси Киев назорати остидаги ҳудуддан уриб туширилганлиги ҳақида хулоса қилиш имконини берганлиги маълум қилинган эди. Батурин интервьюсидан кенгайтирилган парчалар ва суҳбат видеоси келтирилган учинчи қайдда радарлар маълумотлари ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган — «Звезда» суҳбатдоши асосий далил сифатида Украина «Бук»ининг транспортировкаси фактини келтиради. Декабрда чоп этилган материалда Батурин Харьков яқинидаги қўмондонлик пунктидан ракетанинг ердан отилганини қайд эта олмаганлигини тасдиқлайди.

    Қайд этиш лозимки, октябрда Батурин ҳайдовчилар билан суҳбатини бир мунча бошқача тасвирлайди — унинг сўзларидан ҳайдовчилар «Бук» Зарошченскоеда ракета отганлигини тўғридан-тўғри тасдиқлаганлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.

    Шу ернинг ўзида Батурин 2016 йилгача Украина армиясида қолганлиги маълум қилинади. Декабрда чоп этилган материалда эса бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган — унда Батурин хизматдан бўшаш ғояси 2014 йилнинг июлидаёқ пайдо бўлганлигига аниқлик киритади. Украина Қуролли кучлари жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати Meduza’га Батурин Украина Қуролли кучларидан хизмат қилганлиги ва 2016 йилда «оилавий шароит» туфайли хизматдан бўшаганлигини тақдиқлади.

    Қайдлар нега ўчирилган?

    Meduza’нинг ушбу саволига «Звезда» телеканали бош директори ўринбосари Максим Додонов жавоб берди:

    «Октябрь бошида Юрий Батурин билан қисқа интервью ёзиб олгандик ва уни сайтга жойлаштиргандик. Бироқ аудиториянинг қизиқиши юқори эканлигидан келиб чиқиб ҳужжатли суриштирув фильми тайёрлашга қарор қилдик. Бу жараёнга машҳур журналист Алексей Самолётов қўшилди. Шунинг учун қисқа версияни сайтдан олдик. Шарҳловчимиз Юрий Батурин билан батафсилроқ суҳбатлашди. Фильмнинг чиқиш муддатлари номаълум».

    Батуриннинг сўзлари бошқа манбалар билан тасдиқланадими?

    Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ва «Алмаз-Антей» концерни хулосаларини Батурин сўзларининг қўшимча тасдиғи деб ҳисоблаш мумкин — улар ҳам ракета учирилганлиги эҳтимолий нуқтаси сифатида Зарошченское қишлоғи ҳудудини кўрсатган эди. Бироқ бу тахминий фикр Батуриннинг интервьюсидан анча аввал маълум бўлган эди, яъни назарий жиҳатдан Батурин шунчаки уларни такрорлаган бўлиши мумкин.

    Зарошченское тахмини қанчалик ҳақиқатга ўхшайди?

    Бу тахмин умуман ҳақиқатга ўхшамайди. Батуриннинг сўзлари «Алмаз-Антей» мутахассислари фикри билан мос тушиши унинг фойдасига роль ўйнамайди, чунки улар кўп марта ва батафсил бошқа тадқиқотларда рад этилган. Ҳалокат вазиятларини текшириш бўйича халқаро тергов  гуруҳи «Бук» Снежное шаҳри яқинидаги Первомайская қишлоғи ёнидаги даладан ракета отган деган хулосага келган. Текширув давомида мутахассислар гувоҳларнинг кўп сонли кўрсатмалари, сунъий йўлдош суратлари, телекоммуникация минораларидан олинган маълумотларни таҳлил қилган. Далиллар ишончлилиги даражаси ҳақида гуруҳ видеотақдимотидан тасаввур ҳосил қилиш мумкин:

    Тергов гуруҳи Зарошченское ҳақидаги тахминни ҳам алоҳида рад этди, қишлоқ ўша пайтда Украина Қуролли кучлари эмас, айирмачилар назорати остида бўлган. Бу масалани Bellingcat мустақил лойиҳаси тадқиқотчилари ҳам батафсил таҳлил қилган ва турли хил учта манба картографик маълумотлари, маҳаллий аҳоли кўрсатмалари ва бошқа маълумотларга асосланиб ўхшаш хулосаларга келган. «Алмаз-Антей» тахминини россиялик авиация эксперти Вадим Лукашевич ҳам рад этди. У Boeing’ни уриб туширган ракета техник жиҳатдан Зарошченское ҳудудидан отилган бўлиши мумкин эмаслигини тушунтирди.

    17.12.2017, 20:10   Изоҳ (0)   10038
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Финляндия бош вазири: Мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиб кириши долзарб масала эмас

    17.12.2017, 19:54

    Габонда номаълум шахс National Geographic ходимларига пичоқ билан ташланди

    17.12.2017, 19:33

    Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари раҳбари ғойиб бўлган «Сан-Хуан» сув ости кемаси туфайли истеъфога чиқарилди

    17.12.2017, 13:36

    Исроилнинг БМТдаги доимий вакили: ташкилот қароридан қатъи назар, Қуддус Исроил пойтахти бўлиб қолади

    17.12.2017, 13:19

    Гондурас президентининг синглиси вертолёт қулашида ҳалок бўлди

    17.12.2017, 13:06

    Мексикада болалар футбол жамоаси автобуси поезд билан тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

    17.12.2017, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.