Аргентина мудофаа вазири Оскар Агуад мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари раҳбари Марсело Эдуардо Срурни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда хабар «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бу бортида 44 нафар экипаж аъзоси бўлган «Сан-Хуан» сув ости кемаси ғойиб бўлганидан бир ой ўтиб амалга оширилди.
60 ёшли адмиралнинг ўрнига ким келиши ҳозирча маълум эмас. Субмарина ғойиб бўлиши билан боғлиқ танглик пайтида унинг вазифасини ҳарбий-денгиз кучлари раҳбари ўринбосари, вице-адмирал Мигель Масколо бажаради.
Изоҳ (0)