Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиб кириши долзарб масала эмас. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Юха Сипиля маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«НАТО ҳозир Финляндияда энг долзарб масала эмас. Бу борада Швеция билан якдил ёндашувга эгамиз: НАТО ва Евроиттифоқ билан ҳамкорлик чуқурлашади, бироқ аъзо бўлиб киришдан ўзимизни четга оламиз. Бундай ёндашув Финляндияга маъқул», — таъкидлади у.
Бош вазир Швеция бу ҳақда Финляндияни огоҳ қилмай, НАТОга аъзо бўлишидан чўчимаслигини билдирди.
«Бундай кутилмаган ҳолат бўлмайди. Швеция бош вазири Стефан Левен билан шунга келишганмиз», — деди Сипиля.
Изоҳ (0)