Амирликларда давом этаётган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонлик Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жазира» клуби ярим финал чиптасини қўлга киритди.
Чорак финалда «Ал-Жазира» футболчилари Осиё Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби бўлган Япониянинг «Урава Ред» клубини таслим қилди. Беллашувдаги ягона гол Али Мабҳут томонидан урилди. Худди биринчи беллашувда бўлгани каби, бу сафар ҳам бош мураббий Сардор Рашидовни майдонга туширмади.
БАА чемпиони мусобақанинг очилиш ўйинида Янги Зеландия етакчиси «Окленд Сити» устидан ҳам 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Энди «Ал-Жазира» ярим финалда Мадриднинг «Реал» клубига қарши саф тортади. Беллашув 13 декабрь куни бўлиб ўтади.
«Ал-Жазира» Жаҳон Чемпионатини ғалаба билан бошлади. Сардор Рашидов захирада қолди
Чорак финалнинг иккинчи ўйинида Мексиканинг «Пачука» клуби ғолиб чиқди ва ярим финалда Либертадорес Кубоги ғолиби — Бразилиянинг «Гремио» клуби билан тўқнаш келиш имкониятига эга бўлди. Бу ўйин 12 декабрь санасида ташкил этилади.Чорак финалда мағлуб бўлган «Урава Ред» ҳамда Марокашнинг «Видад Касабланка» клублари 5-ўрин йўлида ўзаро кураш олиб боради. Бу учрашув ҳам 12 декабрга тайин қилинган.
Сардор Рашидов айнан клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ўйнаш учун ўзига бўлган таклифлар орасидан «Ал-Жазира»ни маъқул деб топганди. Унинг жамоаси ва ниҳоят «Реал»дек клуб билан ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганида, Рашидов жаҳон юлдузларига қарши майдонга туша оладими ёки йўқ — фақатгина 13 декабрь куни билиб олиш мумкин бўлади.
Жаҳон Чемпионати Чорак финал ўйинлари 9 декабрь, шанба
Изоҳ (0)