Буюк Британиянинг БМТдаги доимий вакили этиб Карен Пирс тайинланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Пирс, шунингдек ташқи ишлар вазирлиги сиёсий ва ҳамдўстлик масалалари бўйича бош директори ҳисобланади. У мамлакат тарихида мазкур лавозимга тайинланган илк аёл киши бўлди.
«Қўшма қироллик минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва ривожланиш учун муҳим чақириқларни ҳал этиш устида бошқа мамлакатлар билан иш олиб боришда давом этади», — дейди дипломат.
Пирс 1981 йилдан бери Британия ташқи ишлар вазирлигида ишлаб келмоқда.
2015 йилнинг май ойидан 2016 йилга қадар у Британиянинг Афғонистондаги элчиси бўлиб ишлаган. Унга қадар БМТ қошидаги ва бошқа ташкилотларнинг Женевадаги доимий вакили лавозимида фаолият юритган. У 2006—2009 йилларда Нью-Йоркда Британиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари бўлган.
Изоҳ (0)