Тамбов вилоятида Eurocopter вертолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида «Сталь—М» компаниясининг раҳбари Владимир Данильченко ҳам бор. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, «РБК» хабар берди.
«Биз Владимир Данильченконинг ўлимини тасдиқлаймиз. Батафсил маълумотлар кейинроқ берилади», — дея маълум қилади компания.
«Сталь—М» компанияси Тамбов вилоятининг Боршчевка қишлоғида рўйхатдан ўтган. Компания чиқиндилар ва қора металларни қайта ишлаш билан шуғулланади.
Eurocopter-120 вертолёти 28 ноябрь куни Тамбов вилоятининг Кирсановск туманида ҳалокатга учраган. Унинг қолдиқлари Шиновка аҳоли пунктидан деярли бир километр нарироқдан топилган. Вертолёт бортидаги учувчи ҳамда йўловчи бўлган ва уларнинг иккиси ҳам вафот этган.
Изоҳ (0)