АҚШ ҳарбийлари сони Афғонистонда 15,3 минг, Ироқда 8,9 минг, Сурияда 1,72 минг кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Пентагон 27 ноябрь, душанба куни маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Афғонистондаги контингент фаол жанговар ҳаракатлар кетаётган давлатлар орасида энг кўп сонлиси ҳисобланади.
АҚШнинг энг катта ҳарбий контингенти Японияда жойлашган — салкам 45 минг киши. Ундан кейин Германия (36 минг) ва Жанубий Корея (25 минг атрофида) ўрин олган.
Қўшма Штатларнинг хориждаги контингенти жами 257,3 минг кишидан иборат.
Изоҳ (0)