Хитой Марказий ҳарбий кенгаши аъзоси ва Хитой армияси бош сиёсий бошқармаси собиқ бошлиғи, генерал-полковник Чжан Ян ўз жонига қасд қилди, деб ёзади «РБК».
South China Morning Post газетаси қайд этишича, аввалроқ Ян коррупциявий схемаларда айбланган эди. Унинг иши Хитой коммунистик партияси марказий қўмитаси собиқ аъзоси ва Марказий ҳарбий кенгаш раиси ўринбосари Го Босюн ҳамда Марказий ҳарбий кенгаш раисининг яна бир ўринбосари Сюй Цайхоу билан боғлиқ эди. Улар пул эвазига офицерларга лавозим бўйича юқорилашга ёрдам берганликда айбланганди.
Хитой суди Босюнни умрбод қамоққа маҳкум қилди. Цайхоу тергов остида бўлган вақтда, 2015 йилдаёқ ўз жонига қасд қилган эди. Унинг бор мол-мулки мусодара қилинган, ўзи эса ўлимидан кейин ҳарбий унвонидан маҳрум этилган эди.
Ян 23 ноябрь куни ўз жонига қасд қилган, аммо бу ҳақда 28 ноябрдагина расман хабар берилди. Баъзи нашрлар маълумотларига кўра, 66 ёшли мансабдор августдан буён омма олдида кўриниш бермаган.
Изоҳ (0)