АҚШнинг Теллурайд шаҳри (Колорадо штати) полицияси ўқув муассасасида теракт амалга ошириш ҳақидаги таҳдидларни тарқатишга алоқадорликда гумон қилинган мактаб ўқувчисини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Associated Press агентлигига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари бир неча ўқувчи ижтимоий тармоқларда мактабдошларини оммавий ўққа тутиш, муассасада эса портлаш уюштириш режасини муҳокама қилгани ҳақида маълумот олди.
Шу муносабат билан мазкур мактаб 27 ноябрь, душанба куни ёпилди. Қўлга олинган ўқувчининг уйидан милтиқ ва тўппонча топилди. Полиция яна камида 5 ўқувчини сўроққа тутмоқда.
Мактабда тинтув ўтказилди, бироқ портловчи модда аниқланмади. Машғулотлар яқин орада бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)