Россия таркибидаги Ёқутистон Республикасининг Оймякон қишлоғида 23 ноябрь куни эрталаб термометрлар -50 даража ҳароратни кўрсатди. Аммо қишлоқ таълим бошқармаси низомига кўра, мактабдаги дарслар бекор қилинмади, деб ёзади TJournal.
«Бизда -52 даража ҳароратда 1—5-синфлар учун дарслар бекор қилинади. Бугун эрталаб ҳарорат -50 эди, ҳамма болалар дарсда қатнашмоқда», — дейишди қишлоқ маъмуриятида.
Таъкидланишича, бундай ҳарорат қайд этилган тақдирда, Якутскдаги мактабларда ўқиш тўлиқ бекор қилинган бўларди.
Оймякон сайёрадаги энг совуқ жойлардан бири ҳамда доимий аҳоли яшайдиган энг совуқ аҳоли пункти ҳисобланади.
Изоҳ (0)