АҚШ ИШИД тор-мор этилганидан сўнг ҳам воқеалар ривожига таъсир этиш имкониятини бой бермаслик учун Сурияда ҳарбий иштирокини сақлаб қолади. Бу ҳақда россиялик ҳарбий эксперт, Миллий мудофаа журнали бош муҳаррири Игорь Коротченко маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Зирҳли машиналар, вертолётлар, шунингдек, ўқотар қуроллар билан таъминланган АҚШ махсус операциялар кучларининг бир неча минг ҳарбий хизматчиси ҳақида айтиб ўтиш мумкин», — деди эксперт.
Коротченкога кўра, гап АҚШ махсус бўлинмаларининг Сурия ҳудудида, асосан Иордания билан чегарадаги мавжуд базаларини сақлаб қолиш ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)