Ўзбекистон ҳукуматининг бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегациясининг Германияга расмий сафари ҳамда Ўзбекистон – Германия бизнес-форуми доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ ва Volkswagen AG концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan майдонларида Volkswagen Amarok пикапини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.

Фото: Volkswagen

Лойиҳа 2018–2019 йилларда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Volkswagen автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи учликка киради. Энди ушбу бренд Ўзбекистонга кириб келади.

Volkswagen Amarok — Volkswagen модель гуруҳи таркибидаги ўрта ҳажмли пикап. У 4MOTION тўлиқ узатмаси, 8 поғонали ўтказиш қутиси ва 3 литрли V6 TDI мотори билан жиҳозланган.