Италиянинг суперкарлар ишлаб чиқарувчи Lamborghini компанияси Рим папаси Францискка Huracan купесини совға қилди. Бироқ папа мазкур икки эшикли автомобилда юрмайди. Машина аукционга қўйилади, ундан тушган маблағ эса хайрия ишларига йўналтирилади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Компания раҳбарияти оқ Huracan’ни Рим папасининг Ватикандаги доимий қароргоҳи бўлган «Буюк Марта уйи» меҳмонхонасига етказиб берган. Папа суперкарни дуо қилган ва унинг юкхонаси қопқоғида ўз дастхатини қолдирган.
Автомобильни сотишдан тушган даромад Ироқдаги христиан жамоатчилигини қайта тиклашга, қочоқ аёлларга кўмак беришга ва Африка аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.
Изоҳ (0)