Иорданиялик фуқаро Муҳаммад Ал-Малаҳим ўзининг Volkswagen «Қўнғиз»ини мини-меҳмонхонага айлантирди. Шундай қилиб у ўзи туғилиб ўсган Ал-Жая қишлоғига одамлар эътиборини жалб қилиш ниятида. Бу ҳақда CNN’га таяниб, «Мотор» хабар берди.
Ал-Малаҳимнинг икки ўриндиқли «Қўнғиз»ида бир кечани ўтказиш 40 иордан динори (56 доллар) туради. Автомобилни жиҳозлашда Ал-Малаҳимнинг қизи унга ёрдам берган: у ёпинчиқлар, ёстиқлар тикиб берган ва уларни анъанавий нақшлар ҳамда турли тақинчоқлар билан безатган.
Меҳмонхона эгаси «Қуддуслик Балдуин I» шарафига номланган ғорда қабулхона ташкил этган. Меҳмонлар у ерда қаҳва ичишлари ва анъанавий иордан таомларидан истеъмол қилиши мумкин. Шунингдек, унинг яқинида сувенирлар дўкони бўлиб, у ерда Муҳаммад мис ва қимматбаҳо тошлардан ишланган турли заргарлик буюмларини сотади.
Изоҳ (0)