BMW компанияси марканинг барча ишлаб чиқариш қувватларини янгиланувчи энергия манбаларига ўтказиш режаси ҳақида эълон қилди, деб ёзади «Мотор».
Шу тариқа, Жанубий Африканинг Росслин шаҳридаги завод электр энергиясини биомасса — гўнг ва товуқ ахлатидан олади.
Ўтган йил охири ҳолатига кўра, BMW’нинг 14 та мамлакатда жойлашган заводларида электр энергиясининг 63 фоизи янгиланувчи энергия манбаларидан олинган. Масалан, Лейпцигдаги корхона шамол генераторларида, Спартанбергдагиси — яқин орадаги чиқиндилар полигонида ишлаб чиқариладиган метанда ишлайди. 2020 йилгача компания барча ишлаб чиқаришни янгиланувчи энергия манбаларига ўтказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)