Туркия шарқидаги Ван кўли тубида бундан 3 минг йил аввал, Урарту давлати даврида қурилгани тахмин қилинаётган қалъа вайроналари топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Майдони бир квадрат километр атрофида бўлган иншоот 10 метрдан ошиқ чуқурликда аниқланди. Сув ости тадқиқотлари чоғида шернинг тош ҳайкали ҳам топилди.
Қалъа кўлдаги сув сатҳи охирги 100 йил мобайнида 150 метрга кўтарилгани туфайли сув остида қолгани билдирилмоқда.
Маҳаллий расмийлар топилма археологлар ва сайёҳ-дайверлар эътиборини тортишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)