Ҳиндистон ғарбида ихтиозавр скелети топилди. Бу камдан-кам учрайдиган ҳолат: авваллари полеонтологлар бу ердан фақатгина қадимги денгиз судралувчиларининг алоҳида суякларини топган, деб хабар берди National Geographic.
Халқаро олимлар гуруҳи Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Гужорат штатида тадқиқот ишларини амалга оширди. Эскпедиция натижасида 152 ва 157 миллион йиллар олдинги оралиқда яшаган ихтиозавр скелети топилди.
Қолдиқлар қаттиқ жисмга чуқур сингиб кетганлиги сабаб уни қазиб олиш ишлари 1500 киши/соатни талаб қилди. Тириклигида ушбу ихтиозаврнинг узунлиги 5 метрга етган. Тишлари устида ўтказилган таҳлилларга кўра, у балиқ, моллюска ва бошқа денгиз жонзотлари билан озиқланган.
Топилманинг аҳамияти шундаки, у ушбу турдаги қадимий ҳайвонларнинг сайёрада қай тарзда тарқалганлигини кузатиш имконини беради.
Ихтиозаврларнинг кўплаб қолдиқлари Европа ва Шимолий Америкада топилган, жанубдан эса палеонтологлар фақатгина турли ўлчамдаги суякларни аниқлашга муваффақ бўлган. Гужорат штатида топилган скелет деярли бутун ҳолда сақланиб қолган ва бу «шимол» ҳамда «жануб» ихтиозавларини ўзаро таққослаш имконини беради. Аниқланишича, уларнинг тузилиши деярли бир хил бўлган.
Ҳинд ихтиозаврининг қуйи Юра даврига оидлиги қизиқ ҳолат; ушбу ҳудудда бунга қадар аниқланган суякларнинг барчаси 50 миллон ёшдан «кичик» бўлган.
Изоҳ (0)