Ҳиндистоннинг Амбайогай штатида икки бошли чақалоқ дунёга келди, деб ёзади 7MedNews. Аёл оддий чақалоқ туғилишини кутган, аммо Сиам эгизаклари туғилган. Илм-фан тилида улар парапаглар деб аталади.
Болаларнинг қўл ва оёқлари умумий, танаси ҳам битта бўлган. 3,7 кг вазнда туғилган эгизакларнинг ўпкалари ва юраклари алоҳида, қолган органлари эса умумий бўлган.
Аёлда патологияни шифокорлар ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида аниқлаган. Болалар 36-ҳафтада кесарча кесиш йўли билан дунёга келган. Шифокорлар эгизакларнинг ҳаёти учун курашган, аммо чақалоқлар бир суткадан сўнг нобуд бўлган. Парапагларнинг жасадларини экспертлар тадқиқ қилмоқчи эди, аммо ота-онаси бунинг учун рухсат бермади.
Изоҳ (0)