Американинг Чикаго шаҳри аҳолиси (Иллинойс штати) пайқаб қолган ғайриоддий жонивор ноёб генетик мутацияли тулки бўлиб чиқди, деб хабар берди UPI.
Шаҳар ҳудудларидан бирида пайдо бўлган оқ юнгли йиртқич ҳақидаги хабарлар бир неча ҳафта давомида Чикаго ҳайвонларни назорат қилиш бошқармасига келиб турган. Гувоҳлар уни коёт ёки бошпанасиз ит дея ўйлаган.
Аслида эса ушбу ҳайвон чикаголик фуқаро томонидан асраб олинган беш ойлик тулки бўлиб чиққан. У ўз хўжайинининг уйидан қочиб кетган. Унинг ноодатий ранги лейкизм сабабли — ҳайвон ташқи кўринишидаги пигментларни қисман йўқотадиган ноёб мутация.
Йиртқичнинг эгаси ҳайвонларни назорат қилиш бошқармасига ёрдам кўрсатмоқда. Бироқ тулки ҳамон қўлга олинмади.
Лейкизмда ҳайвон ҳужайраларининг пигменти умуман бўлмаслиги мумкин. Бу меланоцит ҳужайралари бўлишига қарамай, меланинни синтез қила олмайдиган албинизмдан фарқ қилади.
Изоҳ (0)