Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон тарихи давлат музейида «Шароф Рашидов — халқимизнинг оташқалб фарзанди» номли кўргазма очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Беш бўлимдан иборат кўргазмадан Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли, ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақидаги асл нусха ҳужжатлар, адабий мероси намуналари, Тошкент метрополитенининг рамзий калитлари ва бошқа экспонатлар жой олган.
Кўргазманинг очилишида Шароф Рашидовнинг оила аъзолари, олимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, журналистлар, талаба-ёшлар иштирок этди.
Изоҳ (0)