Саудия Арабистони Теҳронни ўзининг «тажовузкорона уруш»лари оқибатларидан азият чекаётганликда айблади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифнинг сўзларига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Саудия Арабистони тажовузкор уруш олиб бормоқда, ҳудудларда жабр-зулм ўтказиш билан шуғулланмоқда, қалтис провокацияларни амалга оширмоқда. Уларнинг оқибатида эса Эронни айбламоқда», —деб ёзади Зариф Twitter’даги саҳифасида.
У шунингдек, «уруш қилаётган Саудия Арабистонига ташриф ҳудуд хавфсизлигига рахна солаётгани»ни ҳам айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг бу мамлакатга ташрифи «Қатарнинг қулаши»дан сўнг Баҳрайн томондан «жазо чораси»га олиб келди.
Июнь ойида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, мамлакат билан алоқаларни узди.
Изоҳ (0)