АҚШ президенти Дональд Трамп 7 ноябрь, сешанба куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди, деб ёзади «ТАСС». Бортида Америка етакчиси бўлган самолёт Осанадаги Америка ҳарбий-ҳаво базасига қўнди.
Учиш-қўниш йўлагида Трамп ва унинг рафиқаси Меланияни Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва, ҳукумат, Америка элчихонаси, шунингдек, АҚШнинг Жанубий Кореядаги ҳарбий контингенти қўмондонлиги вакиллари кутиб олди.
Трамп вертолётга ўтириб, АҚШнинг Пхёнтхек шаҳридаги янги ҳарбий базасига йўл олди. Лагерга ташриф буюрганидан сўнг у Сеулга бориб, президент Мун Чжэ Ин билан учрашади. Уларнинг суҳбати асосан КХДР ракета-ядро муаммоси, шунингдек, АҚШ ва Корея Ресоубликаси ўртасида эркин савдо ҳақида битимга бағишланади.
Изоҳ (0)