Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин 7 ноябрь, сешанба куни мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган АҚШ етакчиси Дональд Трампни Американинг Кемп-Хамфриз ҳарбий базасида қарши олди, деб ёзади «ТАСС».
Жанубий Корея раҳбарининг ушбу объектга ташрифи олдиндан режалаштирилмаган эди ва барча учун «сюрприз» бўлди. Аввалроқ президентлар куннинг иккинчи ярмида Сеулда учрашиши айтилган эди.
Улар қўл бериб кўришди ва емакхонага йўл олди, у ерда икки мамлакат ҳарбий хизматчилари даврасида оддий аскарлар тушлигини татиб кўради.
Трамп билан расмий учрашув куннинг кейинги қисмида пойтахтда бўлиб ўтади, у Мун Чжэ Ин билан музокаралар олиб боради.
Изоҳ (0)