Қирғизистоннинг сайланган президенти Сооронбай Жээнбековнинг инаугурация маросимига хорижий давлат раҳбарлари таклиф этилмайди. Бу ҳақда президент аппарати раҳбари Алмаз Усенов маълум қилди, дея хабар беради K-News.
Унинг айтишича, бундай қарор «дунё амалиётидан келиб чиқиб» қабул қилинди. Маросимга Қирғизистондаги барча чет эл давлатлари элчилари таклиф этилади.
Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси 24 ноябрга белгиланган. У 15 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 54 фоиздан ошиқ овоз тўплаб, ғолиб чиқди.
Амалдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг ваколатлари 1 декабрда охирига етади. 15 ноябрь куни унинг якуний матбуот анжумани бериши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)