Малайзиянинг Жоржтаун шаҳри яқинидаги қурилиш майдонида юз берган кўчки оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 20 кишининг вайроналар остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 21 октябрь, шанба куни эрталаб юз берган. Бу вақтда қурилиш майдонида тахминан 20 нафар ишчи бўлган ва улар кўчки вайроналари остида қолиб кетган бўлиши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, айни вақтда омон қолган икки кишини топишга муваффақ бўлинган.
Изоҳ (0)