Кения марказий қисмидаги Накуру кўлига вертолёт қулади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Daily Nation маълумотига кўра, вертолёт бортида камида тўрт киши бўлган бўлиши мумкин, бироқ бу маълумот ҳозирча тасдиқлангани йўқ.
Хабар беришларича, ҳозирги вақтда қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, вертолёт қулашдан бироз аввал Jarika Hotel меҳмонхонасидан учиб кетган, бевосита авария арафасида эса жуда пастлаб учган.
Газета хабарига кўра, вертолёт ҳудуддаги тадбирлардан бирига журналистларни олиб бориши керак эди.
Изоҳ (0)