Хитойнинг Гуанъан қишлоғига ёпирилган кўчки туфайли Чунсин шаҳри ҳудудида камида 9 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 21 октябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан 10:35 да аҳоли пунктига яқин атрофдаги тоғдан 6 миллион куб метрдан ошиқ тош уюми ёпирилди.
Расмийлар ҳодиса жойига қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам машиналарини юборди. Маҳаллий аҳоли орасида жабрланганлар сонига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)