Афғонистон пойтахтидаги ҳарбий академия олдида юз берган портлаш оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, тўрт киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, портлаш террорчи-ҳудкуш томонидан уюштирилган. Теракт куннинг иккинчи ярмида, маршал Фаҳим академияси яқинида юз берган.
Гувоҳларнинг қайд этишича, портлаш пойтахт Кобул ракета зарбаларига учраганидан бир неча соат ўтиб рўй берган.
Афғонистон Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, ҳалок бўлганлар ва жабрланувчиларнинг бари академия тингловчиларидир.
Изоҳ (0)