Мюнхенда полициячилар одамларга пичоқ билан ҳужум қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз гумонланувчиини қўлга олишга муваффақ бўлдик. У жиноятнинг ижрочисими ёки йўқ — ҳозирча номаълум», — дейилади Мюнхен полициясининг Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ полиция велосипед минган бир эркак Мюнхеннинг бир неча кўчаларида одамларга пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақида ахборот берган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тўрт киши жабрланган.
Изоҳ (0)