Ироқ ҳукумат кучлари Киркук вилоятида жойлашган К1 ҳарбий базасини ҳеч қандай қаршиликсиз назорати остига олди. Бу ҳақда 16 октябрь, душанба куни Sky News Arabia телеканали хабар қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ироқ телевидениесининг маълум қилишича, ҳукумат кучлари Киркук вилоятининг катта қисмини назорат қилади. Шунингдек, шу пайтга қадар Ироқ қўшинлари ва курд ҳарбийлашган отрядлари ўртасида ҳеч қандай қуролли тўқнашув қайд этилмаганлиги таъкидланади.
14 октябрь, шанба куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Хавфсизлик кенгаши ҳукумат йиғилишида низоли ҳудудлар (Ироқ ва Ироқ Курдистони ўртасидаги) устидан назорат Бағдоддаги марказий ҳокимият бошчилигида федерал ва маҳаллий кучлар ҳамкорлигида амалга оширилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)