Дунё қай тарзда ривожланишини талқин этиш ва ўз нуқтаи назарини илгари суришда ҳеч ким монополияга эга эмас. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивали қатнашчилари билан мулоқот давомида маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Дунё турли-туман ва буни ҳурмат қилиш лозим», — деди Путин.
Россия етакчиси бир-бирига рақиб сифатида қарашни бас қилиш, жумладан, давлатлараро даражада ҳам шерик сифатида ёндашиш зарурлигини билдирди.
Изоҳ (0)