Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Словакия Ички ишлар вазири Роберт Калиняк республика президенти Андрей Кискани солиқ фирибгарликларида айблади, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: «Риафан»

Фото: «Риафан»

Вазир давлат раҳбарининг солиқларни тўламаганлиги юзасидан иш очилганлигини маълум қилди. ИИВ раҳбарининг фикрича, президент ўз айбини тан олиши зарур.

Калинякнинг эслатиб ўтишича, давлат раҳбари ўз нутқларида доим солиқ тўлашдан бўйин товлаганлар билан принципиал курашишга чақирган. «Нима қилиши кераклигини тушуниб етиши учун ўз чиқишларидаги ёзувларни ўқиб чиқиши кифоя», — дейди вазир.

Андрей Киска 2014 йилда Словакия президентлик сайловларида ғолиб бўлган. Кейинроқ у ва унинг акасига қарашли Kiska Travel Agency ўша йилнинг ўзида даромадидан бюджетга 27 минг евро тўламаганлиги маълум бўлди. Компания соҳиблари сайловолди кампанияси харажатларидан 147 минг еврога тенг ҚҚСни қайтаришни талаб қилди. Солиқ хизмати ушбу талабни ноқонуний деб топди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?