19 сентябрь куни Мехикода содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадини қидириш ишлари якунланди. Бу ҳақда Мексика пойтахти мэри Мигель Анхель Мансера маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида мамлакат бўйлаб 369 киши ҳалок бўлган, шундан 228 киши Мехико ҳисобига тўғри келмоқда.
«Мехико шаҳрида ҳалок бўлганлар жасадини қидириш ишлари тугатилди, бизда бошқа бедарак йўқолган бирорта ҳам одам қолмади, вайроналарни тозалаш ишларини давом эттирмоқдамиз, бироқ одамларни қидириш мақсадида эмас», — деди Мансера Milenio телевидениесига берган интервьюда.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, вайроналар остидан 69 киши қутқариб олинган, уларнинг 16 нафари ҳамон шифохонада, учтасининг аҳволи оғир.
Изоҳ (0)