АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Том Прайс мансабда бўлганида хусусий самолётларда учиш учун сарфлаган пулларини қайтаришга ваъда берди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
У энди солиқ тўловчилар унинг парвозлари учун бир сент ҳам бермасликларини билдириб ўтди.
Politico нашрига кўра, Прайс хусусий самолётда Вашингтондан Филадельфияга учган, ваҳоланки, бу йўлни поездда бир соатда босиб ўтса бўлади.
Умумий ҳисобда унинг парвозлари 400 минг долларга баҳоланди.
Айрим маълумотларга қараганда, Прайс бу пулнинг фақат 57 минг долларлик қисмини қайтаради.
Изоҳ (0)