Европа кучайиб бораётган таҳдидлар, хусусан, террорчилик, кибержиноятчилик ва Россия тажовузи қаршисида турибди. Бу ҳақда Таллинда ўз ишини бошлаган Евроиттифоқнинг рақамли технологиялари бўйича саммити арафасида Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Террорчиликдан кибержиноятчиликкача, ноқонуний миграциядан Россия тажовузигача — биз, европаликлар олдида турган таҳдидлар кўламли ва мураккаб бўлиб бормоқда. Бунга биргаликда қарши туриш манфаатларимиз учун хизмат қилади», — таъкидлади Мэй.
Бош вазир Британиянинг Европа хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим ўрнини қайд этди.
«Буюк Британия Европадаги йирик мудофаа бюджети, кенг дипломатик тармоғи, дунё миқёсидаги хавфсизлик хизматлари, разведка ва ҳуқуқ-тартибот идораларига эга, НАТОнинг асосини ташкил этади. Унинг Европа мудофаасини таъминлашдаги ўрни ҳар қачонгидан муҳим бўлиб турибди», — таъкидлади бош вазир.
Изоҳ (0)