Охирги икки ой ичида Мадагаскарда 19 киши ўлат қурбони бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Биз Мадагаскарда ўлатга йўлиқиш билан боғлиқ 104 ҳолатни қайд қилдик, 19 киши вафот этди», — маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мами Лалатиана Андриаманариво.
У жорий йилдан ўлат мавсуми одатдагидан кўпроқ давом этганини қўшимча қилиб ўтди.
Мадагаскар 1980 йилдан бошлаб ҳар йили ўлат мавсумини бошдан кечиради. Хасталикни ўрмон ёнғинларидан қочиб аҳоли зич яшайдиган ҳудудларга келадиган сичқонлар келтириб чиқаради.
Изоҳ (0)