Туркия нефть экспортини фақатгина расмий Бағдод билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийга асосланиб Reuters маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Ал-Ободийнинг маълум қилишича, у Туркия бош вазири Биноли Йилдирим билан телефон орқали музокара ўтказган. Йилдирим ўзининг мамлакати Ироқ ҳукуматининг Ироқ Курдистони мустақиллиги учун ўтказилган референдумга боғлиқ талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган.
Бош вазир нефть экспорти қай тарзда Ироқ Курдистонини айланиб ўтган ҳолда амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот бермади.
Изоҳ (0)