Вашингтон 2023 йил охиригача кимёвий қуролини тўлиқ йўқ қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«АҚШ кимёвий қуролнинг эълон қилинган захираларини 2023 йил охиригача тўлиқ йўқ қилиш режасидан қайтгани йўқ», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Ташқи сиёсий маҳкамага кўра, АҚШ ҳукумати Пуэбло (Колорадо штати) ва Ричмонддаги (Кентукки штати) омборларда қолган кимёвий қуролларни йўқ қилишга эътиборини қаратган.
Эслатиб ўтамиз, охирги кимёвий қурол захираларини йўқ қилган Россия АҚШни бу борадаги мажбуриятларини бажармасликда айблади.
Изоҳ (0)