Теҳрон Ар-Риёднинг минтақадаги ўрнини ҳурмат қилади ва Саудия Арабистони билан хавфсизлик масалаларида ишлашга тайёр. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Саудия Арабистонини минтақадан айро тасаввур этиш хомхаёл. Биз Саудия Арабистони минтақада муҳим ўрин тутади ва буни ҳурмат қилиш лозим, деб ҳисоблаймиз», — деди Жавод Зариф.
Ўз навбатида, Зариф Ар-Риёдга Эронни минтақада яккалаб қўйиш ҳақида беҳуда бош қотириб ўтирмасликни маслаҳат берди.
«Мазкур минтақа хавфсизлиги учун биргаликда ишлашимиз лозим. Бунга доимо тайёрмиз», — таъкидлади Эрон ташқи ишлар вазири.
Изоҳ (0)