Бали оролида уйғонган Агунг вулқони туфайли камида 96 минг киши эвакуация қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Аввалроқ, 76 минг кишининг эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Оролда ҳозирги вақтда 800 дан ортиқ вулқон зилзиласи кузатилган.
27 сентябрь куни Индонезия транспорт вазири оролдаги вулқон фаоллиги туфайли халқаро аэропортининг ёпилиши эҳтимоли мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Транспорт вазири шунингдек, фавқулодда вазият учун тайёрлаб қўйилган 10 та қўшимча аэропорт ва сайёҳлар оролни тарк этиши учун ҳозирлаб қўйилган автобус ва паромлар ҳақида маълумот берган эди.
Агунг вулқонининг отилиши сўнгги марта 1963 йилда қайд этилган. Ўшанда 1,5 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган яна 100 минг киши эса турар-жойидан айрилган.
Изоҳ (0)