• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ироқ Курдистони аҳолиси мустақиллик учун овоз берди. Бағдод бунга жавобан ҳарбий операция билан таҳдид қилмоқда

    Ироқ Курдистонида мустақиллик масаласидаги референдум бўлиб ўтди. Рўйхатга олинган сайловчиларнинг 72 фоизи қатнашган плебисцитда, дастлабки маълумотларга кўра, 91 фоиз сайловчи Бағдоддан мустақил бўлиш учун овоз берган. Референдум нафақат курд мухториятида, балки курдлар ўзиники деб ҳисоблайдиган ва ИШИДга қарши кураш давомида эгаллашга муваффақ бўлган баҳсли ҳудудларда ҳам бўлиб ўтди. Муҳим жиҳати, курдлар мазкур ҳудудлар устидан назорат ўрнатиш орқали Ироқ нефть захирасининг тахминан учдан бирини ўз қўлида жамлади. Бағдод референдум натижаларини тан олгани йўқ. Meduza нашри эса Ироқдаги курдларнинг мустақиллик масаласидаги референдуми аҳамияти ҳақида фикр юритди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Ироқ курдлари мустақилликни амалда 1991 йилда қўлга киритган. Биринчи жаҳон уруши якунларига кўра, тарихан курдлар истиқомат қилиб келган ҳудудлар Туркия, Ироқ ва Сурия ўртасида бўлиб олинган. Ироқда курд мухтор тумани 1970 йилга келиб пайдо бўлган. Унинг таркибига учта вилоят – Ироқ Курдистони тарихий ҳудудларининг тахминан ярми кирган. Киркук – Ироқнинг нефтга энг бой вилоятларидан бири – мухториятдан ташқарида қолган. Шунга қарамай, курдлар назорати остидаги ҳудудларда ҳам анча катта нефть захиралари мавжуд эди.

    1970 йиллар охири – 1980 йиллар бошида Саддам Ҳусайн курдлар яшайдиган туманларда араблаштириш сиёсатини олиб борди. Хусусан, курдларга қарши кимёвий қурол қўлланилди, юз минглаб одамлар қатл этилди. 1991 йили БМТ Хавфсизли кенгаши Ироқ шимолидаги курд туманларини хавфсизлик зонаси деб эълон қилиб, амалда уларни Бағдод таъсиридан озод қилди. Саддам Ҳусайн тузуми ағдарилгач, Ироқ Курдистони де-юре Бағдод назоратига қайтди: тўла мустақиллик эълон қилиш учун курдларга сиёсий ва молиявий воситалар етишмади. Бундан ташқари, улар нафақат ўзидаги уч вилоятни, балки Ироқ назорати остида бўлган, бироқ курдларники деб ҳисобланадиган вилоятларни ҳам ўзи ихтиёрига ўтказиш истагини билдирди. 2000 йиллар давомида Арбил – Ироқ Курдистони пойтахти – ва Бағдод бу масала бўйича келишишга беҳуда уринди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Бағдод ва Арбил ўртасидаги сўнгги низо нефтдан келадиган даромадлар ортидан келиб чиқди. Курдлар ҳар куни Бағдодга 250 минг баррель нефть етказиб берар, эвазига Ироқ бюджетидан 17 фоиз олар эди. 2014 йилда Бағдод етказиб берилаётган нефть ҳажмини оширишни талаб қилди, талаб бажарилмагач, Курдистонни молиялаштиришни қисқартирди. Бундан ташқари, Бағдод курдларни хорижий нефть компанияларни ўзига оғдириб олиш ва улар билан марказий ҳукуматни четлаб ўтган ҳолда ҳамкорлик қилишда айблади. Курдлар бўйсунувидаги ҳудудлардаги нефть захираси салкам 45 миллиард баррелга баҳоланади. Бу Ироқ нефть захираларининг учдан бири демак.

    Бағдод ва Арбилни очиқ тўқнашувлардан ИШИД қутқариб қолди. 2014 йил ёзида террорчилар Мосул атрофидаги ҳудудни эгаллаб, Киркукка яқинлашди. ИШИДга қарши курашда курдларнинг ҳарбий тузилмалари Ироқ қуролли кучларидан кўра самаралироқ бўлиб чиқди. Боз устига, курдлар барча баҳсли ҳудудларни, биринчи галда, Киркукни эгаллаб олди. Улар бу ҳолатдан мустақиллик масаласини ҳал қилиш учун фойдаланишга қарор қилди – Ироқ шимолида жанговар ҳаракатлар тугаши билан, референдум ўтказилиши эълон қилинди. Хусусан, баҳсли ҳудудларда ҳам.

    Бағдоддан мустақиллик учун Ироқ Курдистонининг 91 фоиз аҳолиси овоз берди. Айни вақтда, референдумнинг ўтказилгани мустақиллик эълон қилинганини англатмайди. Референдум курдлар учун мулоқот жараёнида Бағдодга босим ўтказишга ёрдам берадиган яна бир восита бўлиши керак эди, бироқ овоз бериш жараёни ўтказилиши билан, Ироқ ҳукумати курдлар билан ҳар қандай мулоқотга киришишдан бош тортди. Боз устига, Бағдод масалани куч билан ҳал қилиш имкониятларини истисно қилмаяпти. Референдум арафасида Ироқ ҳукумати Арбилдан барча чегара терминаллари ва аэропортлар устидан назоратни топширишни талаб қилди. Бағдоднинг илтимосига кўра, Теҳрон Ироқ Курдистони билан ҳаво қатновларини тўхтатди. Туркия эса иқтисодий санкциялар билан, жумладан, курд нефти экспорт қилинадиган қувурларни ёпиб қўйиш билан таҳдид қилди. Эрон, Туркия ва Ироқ курд чегаралари яқинида ҳарбий машғулотлар бошлади. Дамашқ ҳам бу референдумга қарши чиқди, бироқ ҳозир сурияликларнинг муаммоси ўзига етарли.

    Ироқлик курдларнинг мустақилликка эришиши Ироқнинг парчаланиши ибтидоси бўлиши, шунингдек, кўплаб курдлар истиқомат қиладиган Сурия, Эрон ва Туркия учун хавотирли намуна бўлиши мумкин. Бағдод референдум якунларини муҳокама қилишдан бош тортаётганидан келиб чиқиб хулоса қилинса, воқеаларнинг кейинги ривожи кўп жиҳатдан ташқаридагиларга боғлиқ. АҚШ ва Европа Иттифоқи бу жараён ИШИДга қарши курашга салбий таъсир қилишидан хавотирланиб, сўнгги лаҳзага қадар курдларни референдум ўтказишдан қайтаришга ҳаракат қилди. Россия ҳам Ироқнинг парчаланиши хавфи мавжудлигини тушуниб турибди, бироқ Москва курд референдумини очиқча қораламади. Россия Ироқ Курдистонига киритилган инвестициялар ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллайди ва Бағдодни четлаб ўтган ҳолда Арбил билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш унинг манфаатларига мос келади, бироқ Россиянинг кўплаб энергетика компаниялари фаолият олиб бораётган Ироқ билан низолашиш ҳам Москва учун фойдали эмас.

    27.09.2017, 19:23   Изоҳ (0)   5993
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Etihad Airways учувчиси самолёт бортида вафот этди

    27.09.2017, 19:13

    Барзаний Ироқ ҳукуматини «музокаралар учун эшикларни ёпмасликка» чақирди

    27.09.2017, 19:01

    Трамп АҚШ Шимолий Кореяга қарши куч ишлатишга тўлиқ тайёрлигини билдирди

    27.09.2017, 18:37

    Ироқ Курдистондан амалга ошириладиган халқаро парвозларни тўхтатади

    27.09.2017, 18:14

    НАТО бош котиби: Кобул аэропортига ракета зарбалари берилиши альянс Афғонистонда зарурлигини кўрсатди

    27.09.2017, 17:32

    Таиланд суди собиқ бош вазири Йинглак Чинаватни 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди

    27.09.2017, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 




    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ҳукумати таркибида “демографик махсус кучлар” тузилади

    Дунё | 25 июл, 14:00

    Ҳабиб Нурмагомедов ММА’га қайтиши учун қанча вақт кераклигини айтди

    Спорт | 25 июл, 13:55

    2025 йилнинг иккинчи ярмида премераси кутилаётган Жанубий Корея сериаллари

    Кино | 25 июл, 13:25

    “Касалликларнинг ҳеч бири жиноят оқибатида юзага келмаган” — болалар омбудсмани Ангрендаги 15 ёшли қиз ҳолатини ўрганди

    Ўзбекистон | 25 июл, 13:12

    Аббосбек Файзуллаевнинг “Истанбул Башакшеҳир”га трансфери: сиёсат соясидаги клуб, юлдузларсиз юлдуз жамоанинг чемпионлик йўли ҳамда имкониятлар туташган манзара

    Спорт | 25 июл, 13:06

    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида

    Реклама | 25 июл, 12:00

    АҚШ давлат департаменти Украинага 322 млн долларлик қурол сотиш режасини маъқуллади 

    Дунё | 25 июл, 12:53

    Барча ёддан биладиган мультфильмлар ортида турган кутилмаган ҳақиқатлар

    Кино | 25 июл, 12:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.