Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга қарши куч ишлатиш учун тўлиқ тайёр. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Трамп ҳарбий аралашув Вашингтон КХДР ядро ва ракета дастурини ривожлантиришига йўл қўймаслик учун кўриб чиқаётган биринчи вариант эмаслигини билдирди.
«Биз иккинчи вариантга тўлиқ тайёрмиз. Бироқ уни танлагудек бўлсак, оқибати Шимолий Корея учун ҳалокатли бўлади. Бу ҳарбий вариант деб аталади. Агар зарурат туғилса, уни қўллаймиз», — таъкидлади АҚШ президенти.
Изоҳ (0)